Индонезия: болаларга жинсий зўравонлик учун ўлим ҳукми

Фото муаллифлик ҳуқуқи Rika Kurnia Ningsih

Индонезия ҳукумати болаларга жинсий зўрлашни содир этганларга нисбатан жазо чораларини кучайтиришга қарор қилган.

Жумладан, болаларга нисбатан жинсий зўравонларга қарши бундан кейин ўлим ҳукми ва кимёвий ахта қилиш жазолари қўлланилади.

Бу яқинда Индонезияда юз берган бир нечта воқеалар, хусусан, оммавий жинсий зўрлаш ва 14 ёшли қизчанинг ўлими ортидан келиб чиққан норозиликлар манзарасида кузатилмоқда.

Президент Жоко Видодонинг айтишича, қонунга ўзгартиришлар "болаларга нисбатан жинсий зўравонликлар келтириб чиқарган инқирозни енгиш" мақсадида жорий этилган.

Бундан олдин мамлакатда ҳар қандай жинсий зўравонлик учун энг қаттиқ жазо 14 йилгача озодликдан маҳрум этиш ҳисобланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Шунинг билан бирга, болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этиб қамалиб чиққанлар, озод этилганларидан сўнг ҳам электрон соат тақиб юришлари керак.

Суматралик мактаб ўқувчиси Ююннинг жинсий зўрланганидан кейин ўлдирилиши жамоатчиликда кенг норозиликларга сабаб бўлди.

Бунинг орқасидан шундай мазмундаги бошқа жиноятлар ҳам ошкор бўлди. Жумладан, оммавий ахборот воситаларида Бантендаги фабрика ишчиси 18 ёли қизнинг омавий зўрланиши ва ўлдирилиши хабар қилинди.

Президентнинг фавқулодда фармони чиқарилганидан бошлаб кучга кирган ҳисобланади.

"Ғайриодатий жиноят алоҳида жазога лойиқ бўлиши керак", деб айтган жаноб Видодо.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾• ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾• Instagram - BBC UZBEK
  • ◾• Twitter - BBC UZBEK
  • ◾• Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾• Facebook - BBC UZBEK
  • ◾• Google+BBC UZBE
  • ◾• YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾• Skype - uzbekbbclondon
  • ◾• bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ