Обама Хиросимага борган илк АҚШ президенти бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

1945 йил 6 августида Америка атом бомбаси вайрон этган Япониянинг Хиросима шаҳрига илк бор АҚШнинг амалдаги президенти ташриф буюрди.

Инсоният тарихида илк бор ишга солинган атом бомбаси АҚШ ҳарбий учоғидан Хиросимага ташланган, шу заҳоти минглаб инсонларни ҳалок қилган эди.

Портлашдан кейинги ойларда 140 мингча инсон ҳаётдан кўз юмган деб кўрилади.

9 август куни эса Япониянинг Нагасаки шаҳрига иккинчи атом бомбаси ташланган, 6 кундан кейин Япония Иккинчи Жаҳон урушида мағлуб бўлганини расман эълон қилган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Нагасаки портлаши 74 минг инсоннинг умрига зомин бўлган.

АҚШ Президенти Барак Обаманинг Хиросимага ташрифида Япония Бош вазири Шинзо Абэ ҳамроҳлик қилди.

Президент Обама Хиросимадаги атом бомбаси қурбонларига ташкил қилинган Хотира боғига борди.

Қурбонлар хотирасига ўрнатилган ҳайкалга оқ гуллардан тузилган гулчамбар қўйган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

"71 йил олдин осмондан ўлим тушди ва дунё ўзгарди", деб айтган Президент Обама Хиросимада қилган нутқида.

Президент Обама сўзларига кўра, атом бомбаси улоқтирилгани инсоният ўзини-ўзи ҳалок қилишга қодир эканини намойиш этади.

АҚШ президенти Хиросима портлашининг тирик қолган қурбонлари билан кўришган.

Атом бомбаси ташланган пайтида гўдак бўлган ва ҳозир 73 ёшда бўлиб саратоннинг уч туридан азоб чекаётган Эижи Хаттори Президент Обаманинг ташрифини кечирим сўраш деб қабул қилганини айтган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ