Таиланддаги уйғурлар очлик эълон қилганлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Таиланд матбуоти ва уйғур фаоллари хабар қилишларича, бу мамлакатнинг муҳожирлар марказида ушлаб турилган уйғурлар Хитойга депортация этилишдан кўра ўша ерда ўлишни афзал кўришларини айтиб очлик эълон қилганлар.

Хабарларда Таиланд иммиграция ушлаб туриш марказида 70 дан ортиқ сақлаб турилгани ва ўзларининг ушлаб турилганларига қарши норозилик сифатида очлик амалиётини бошлаганлари айтилмоқда.

АҚШда жойлашган "Эркин Осиё Радиоси" - Radio Free Asia (RFA) очлик эълон қилган уйғурларнинг қўлда араб алифбосида ёзилган мурожаатномаси келиб тушгани ҳақида хабар берган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP GETTY

"Агар бизни Хитойга қайтарадиган бўлсалар, биз жисмоний ва руҳий қийноқларга, муддатсиз қамоқ жазосига ва ҳатто ўлимга дуч келамиз. Шунинг учун биз очлик эълон қиламиз. У ерга боргандан кўра, шу ерда очликдан ўлган яхши. Биз ўз очлик амалиётимизни бизни озод қилмагунларича ёки учинчи мамлакатга жойлаштирмагунларича давом эттирамиз ёки шу ерда ўламиз", дейилади мактубда.

Уйғурлар ўзларининг очлик амалиётларини 31 май кунидан бошлаганларини эълон қилганлар.

Улар Тай иммиграция марказида ўзларига нисбатан одамдай муомала қилмаётганларидан шикоят қилганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи n

Ўтган йили июль ойида Таиланд ҳукумати Шинжондан яширинча қочиб чиққан 109 уйғур бошпана изловчисини Хитой қўлига топширган эди.

Уларнинг орасида 20 тача аёл ҳам бўлган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, 109 уйғур Таиланднинг турли жойлардаги муҳожирлик марказларида жуда ёмон шароитларда 2014 йил март ойидан буён ушлаб турилган 350 дан ортиқ уйғурлар гуруҳининг аъзолари бўлганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Таиланднинг уйғурларни Хитойга топшириши АҚШ ҳукумати, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги, Human Rights Watch ва Amnesty International сингари халқаро ташкилотларнинг кескин қораловларига сабаб бўлди.

2015 йилнинг 9 июль куни намойишчилар Таиланднинг Туркиянинг Анқара шаҳридаги консуллиги қаршисида норозилик амалиётига чиқдилар.

Айрим ғазабнок намойишчилар консуллик биносига тошлар отиб, деразаларини синдиришган, ичкаридаги мулкка шикаст етказишган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг

Бу мавзуда батафсилроқ