Оврўпода янада кўп сув тошқини кутилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

4-5 июнь кунлари бутун Оврўпода - Франциядан тортиб Украинагача яна ёғингарчилик кутилмоқда, Парижда сув сатҳи одатдагидан 6 метрдан ҳам кўтарилиши башорат қилинди.

Парижнинг Сена дарёсида сув кўтарилиши давом этмоқда.

Сена соҳилларига яқин жойлашган дунёга машҳур Лувр ва Орседо музейларини ёпишга қарор қилинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Музей ходимлари экспонатларни хавфсиз жойга кўчириш билан машғуллар.

Сена дарёси 1982 йили 6 метр 18 сантиметр, 1955 йили 7 метр 10 сантиметр ва 1910 йили 8,62 метргача кутарилган.

Президент Франсуа Олланд табиий офатдан энг кўп жабрланган ҳудудларда фавқулодда вазият эълон қилинишини айтган.

Бу дегани ҳудудларга фавқулодда молиявий кўмак ажратишга изн беради.

Ўтган дам олиш кунларидан буён марказий Францияда 5000 киши яшаб турган жойларидан кўчирилганлар, мамлакат бўйлаб 19000 киши электр қувватисиз қолган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

3 июнь куни кечга яқин Оврўподаги сув тошқинлари камида 15 инсон умрига зомин бўлгани аниқланган.

Олмония жанубида 10 киши ҳалок бўлган.

Францияда икки киши, Руминияда икки инсон, Белгияда бир инсон ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Айрим ҳудудларда инсонлар бедарак кетганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Олмониянинг айрим шаҳарлари вайрон бўлган.

Белгия, австрия, Голландия ва Полшада ҳам табиий офат зарар етказган.

Минглаб инсонлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар.

2016 йилнинг май ойи Оврўпода сўнгги 150 йид мобайнидаги энг кўп ёғингарчилик ёққан ой бўлган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.