Миср учоғи Урганчга фавқулодда қўнди

Фото муаллифлик ҳуқуқи avia.pro
Image caption Миср учоғи Урганч аэропортига қўнган

EgyptAir ширкатига тегишли йўловчи учоғи бортида бомба борлиги ҳақидаги огоҳлантириш ортидан Урганч аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширган.

Рейтер агентлигининг Миср авиация расмийларига иқтибосан хабар беришича, огоҳлантириш сохта бўлган.

Хабарларга кўра, учоқ Қоҳирадан Пекинга парвоз қилган.

Ўзбекистон Ҳаво Йўллари эълон қилган баёнотда айтилишича, учоқдаги 118 нафар йўловчи ва 17 нафар экипаж аъзоларининг ҳаммаси хавфсиз бир шаклда эвакуация қилинган.

Учоқдаги текширув чоғида шубҳали бирон ашё аниқланмаган.

EgyptAir ширкати огоҳлантиришнинг сохта бўлгани ҳақида расмий баёнот берганича йўқ.

"Ҳозирда учоқ сафарни давом эттиришга тайёрланмоқда. Оллоҳга шукур, огоҳлантириш сохта бўлиб чиқди", дея Миср расмийларидан бирининг сўзидан иқтибос келтирган Рейтер агентлиги.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Ўтган ой EgyptAir учоғи Ўрта Ер денгизида ҳалокатга учраган

Ўтган ой EgyptAir нинг Париждан Қоҳирага парвоз қилган Airbus-320 учоғи 66 нафар йўловчиси билан Ўрта Ер денгизида ҳалокатга учраганди.

Ҳалокат сабабларини аниқлаш бўйича тергов давом этмоқда.

Шундан буён EgyptAir бир неча бомба таҳдидларини олган, аммо уларнинг барчаси сохта бўлиб чиққан.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.