83 минг фаластинликнинг Исроилга кириши тўхтатилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Исроил ҳукумати Те-Авивда содир бўлган ҳужумдан сўнг 83 минг фаластинликка Рамазон ойида мамлакатдаги муқаддас зиёратгоҳларга кириш рухсатномасини тўхтатган.

Исроил Мудофаа вазирлиги COGATнинг маълум қилишича, қабул қилинган қарорга биноан Ғазо сектори ва Ғарбий қирғоқнинг Иордан дарёсидаги фаластинликларга ҳам Исроилдаги қариндошлариникига ташриф буюришлари, Қуддусдаги диний маросимларга иштирок этишлари ва Тел-Авив аэропорти орқали саёҳатни амалга амалга оширишлари мумкин эмас.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Отишма Мудофаа вазирлиги биноси яқинида рўй берган.

Исроил ҳукумат хизматининг аниқлик киритишича, фаластинликларнинг мамлакатга кириб-чиқишига фақатгина гуманитар ва тиббий мақсадлар бўйича рухсат этилади.

Пойтахт Тел-Авив марказида икки фаластинлик томонидан уюштирилган отишмадан бир кун ўтиб, Исроил бу чораларни киритган.

Охирги хабарларга қараганда, ҳодисада тўрт инсон ҳалок бўлган, 16 нафари тан жароҳати олган.

Отишма

Ҳужумчилар Тел-Авивдаги бозор ёнида ўт очганлар. Ушбу туманда Исроил Мудофаа вазирлиги биноси жойлашган. Иккала ҳужумчи ҳам қўлга олингани хабар қилинган.

Исроил полицияси маълумотларига кўра, ҳужумчилар Фаластиннинг Ғарбий қирғоққа яқин Ятта қишлоғидан келишган.

ҲАМАС гуруҳи ҳужумни олқишлаган, бироқ масъулиятни ўз зиммасига олмаган.

Воқеа жойига етиб келган Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ҳодисани "шафқатсиз қотиллик ва террор амали" деб атаган.

COGATнинг билдиришича, Исроилга кириш ҳужумчилардан бирининг 204 қариндошига ҳам тааллуқлидир.

Ҳамиша муаммоли қолаётган Исроил- Фаластин муносабатлари ўтган йилнинг куз ойларида янада таранглашди.

Қуддус, Ғарбий Қирғоқ ва Ғазо бўлгаси билан чегарадош бир қанча шаҳарларда фаластинликлар исроилликларга нисбатан пичоқ ва ўқ отар қуроллар воситасида қатор ҳужумлар содир этганлари айтилганди.

2014 йилда Ҳамас ва Исроил ўртасида бошланган тўқнашувларда қарийб 2000 инсон ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти тинч фаластинликлар эди.

Ҳамас Исроилдан Ғазо қамалини тўхтатиш ва қамоқдаги фаластинликларни озод қилишни талаб қилади.

Исроил эса Ғазо бўлгасини қуролсизланишини хоҳлайди.

1967 йил Исроил Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусни босиб олган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ