Ер юзи аҳолиси ёруғлик ифлосланишидан жабр кўради

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA
Image caption Ер юзи аҳолисининг 80 фоизи ёруғлик ифлосланишидан зарар кўради.

Ер юзи аҳолисининг учдан бир қисми тунги осмонни кўра олмайди ва у ердан Сомон йўлини, коинотни кузата олмайди, дейилади Science Advances журналида чоп этилган тадқиқотда.

Ёруғлик ифлосланишидан дунё аҳолисининг 80 фоизи зарар кўради, деган хулосага келганлар тадқиқотчилар сунъий йўлдош ва бошқа турли ўлчов текшириш воситалари орқали олинган маълумотлар асосида.

Бу каби ифлосланишларнинг асосий манбалари кўчалардаги, уйлардаги ва ишхоналардаги сунъий чироқлар, ёритувчилар, шунингдек, автомобилларнинг чироқларидир.

Олимлар ёруғлик ифлосланиши харитасини тузиб чиққанлар. Кўпроқ даража Сингапур, Қувайт ва Қатарда кузатилади. Муаммо Жанубий Корея, Италия ва бошқа ривожланган давлатлар учун ҳам долзарб.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Ер юзи аҳолисининг учдан бир қисми тунги осмонни ва Сомон йўлини кўра олмайди.

Россияда ёруғлик ифлосланиш даражаси ўртача. Энг кўп ифлосланган ҳудудлар сифатида мамлакатнинг ғарбий ва марказий қисмлари кўрсатилган. Харитага кўра, Сомон йўлини Москвада ва пойтахтга яқин ҳудудларда деярли кўриб бўлмайди. Аммо Россиянинг шимоли-шарқий қисмида кучли ёруғлик ифлосланиши ўчоқлари қарийб йўқ.

Ёруғлик ифлосланишидан кўпроқ даражада Марказий Африка Республикаси, Чад ва Мадагаскар жабр чекади.

Ривожланган мамлакатлар ичида деярли қора осмон Австралия ва Канадада кузатилади.

Ғарбий Оврўпода эса тунги қора осмон асосан Шотландия, Швеция ва Норвегияда кўринади.

АҚШда аҳоли кам ўрнашган ҳудудлар кўплиги боис вазият яхшироқ дейиш мумкин. Айни вақтда мамлакат майдонининг тахминан ярми ифлосланишдан озор чекади.

Тадқиқотчилар огоҳлантиришича, ўта ёруғ кечалар одамларнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатади ва уйқу билан муаммоларни келтириб чиқаради.

Атроф-муҳитни сунъий ёритиш кўп ўсимликларнинг ривожланишига таъсир кўрсатади. Кечки ҳаёт тарзига ўрганган қурт-қумурсқаларнинг ҳаракатланишига халақит қилиб, мўлжални адаштиради. Кўчадаги ҳар бир тун чироқ бир кунда 150 қурт-қумурсқани нобуд бўлишига сабаб бўлади. Мисол учун, Олмонияда ҳар тун бир миллиарддан ортиқ қумурсқалар ҳалок бўлади. Бу ерда бошқа ёритувчи мосламаларнинг зарари ҳисобга олинмаган.

Сунъий ёритиш воситалари инсон организмига ҳам салбий таъсир қилади. Кун ва тун алмашишига узвий боғланган гармонал мувозанат бузилади. Уйқусизлик ва тез толиқиш кузатилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.