Euro 2016: Марселдаги зўравонлик 'россияликларнинг иши'

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA

Франциялик прокурорларнинг айтишларича, Марселда юз берган тартибсизликларга 150 га яқин россиялик футбол ишқибозларининг ҳаракатлари сабаб бўлган.

Марсел прокурори Брис Робинга кўра, 10 киши тўқнашувлар юзасидан маҳкамага тортилади.

Уларнинг орасида олти британиялик, уч француз ва бир австриялик бор.

Унинг айтишича, стадионга бостириб кирган икки нафар россиялик ҳибсга олинган.

Марселда уч кун давом этган тўқнашувларда 35 киши яраланган, улардан тўрт нафарининг аҳволи жиддий.

Полиция футбол фанатларини тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газ ишлатган.

Марселдаги матбуот анжуманида француз прокурори россиялик фанатларнинг зўравонликларга "фавқулодда яхши тайёрланганликлари"ни айтган.

Унинг сўзларига кўра, яраланган 35 кишининг англиялик футбол ишқибозларидир.

Прокурор икки нафар россияликнинг мамлакатдан чиқариб юборилаётганини маълум қилган.

Зўравонликларга алоқадорликда жами 20 киши ҳибсга олинган.

'Ваҳима'

УЕФА Марселдаги ҳодисани қоралаб, "Футбол бу каби зўравонликларда иштирок этувчиларнинг жойи эмас", деб айтган.

Оврўпо футбол ташкилоти содир бўлган тўқнашувларга россиялик ишқибозлар масъулиятли эканини айтиб, Россияга қарши тартиббузарлик бўйича чоралар кўрилишини маълум қилган.

Гувоҳларга кўра, 1-1 ҳисоби билан тугаган Англия-Россия ўйинидан кейин россиялик футбол ишқибозлари англиялик мухлислар ўтирган жойга қараб ёпирилишган ва Англия байроғини йиртмоқчи бўлганлар. Трибунада олов ёқилганини ҳам айтишади улар.

Баъзиларига кўра, тўқнашувлар россиялик фанатлар ўйин тугашига оз қолганда мушак отганидан кейин бошланиб кетган.

Россиялик ишқибозлар тўсиқларни сакраб ўтиб, рақиб томон мухлисларини ура бошлаганлар.

Би-би-си мухбири Дэн Роаннинг сўзларига қараганда, англиялик ишқибозлар тўполонлар бошлангач, ваҳимада тўсиқлардан сакраб қочишга уринганлар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.