Қатарда голланд аёли 'зино' қилгани учун жазоланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Қатар маҳкамаси голланд аёлни никоҳдан ташқари жинсий алоқада бўлгани учун жазолаган.

Аёл полицияга ўзининг жинсий зўрланганини айтиб, шикоят қилганди.

Маҳкама 22 ёшли аёлга шартли шартли жазо берган ва $824 миқдорида жарима солган.

Шу билан бирга у мамлакатдан депортация ҳам қилинади.

Ҳимоячига кўра, ўтган март ойи Доҳа меҳмонхоналаридан бирида аёлнинг ичимлигига шубҳали модда қўшилган ва бутунлай нотаниш хонадонда уйғонган. У ўша ерда ўзининг жинсий зўрланганини англаган.

Аёлга ҳужум қилгани гумон қилинаётган шахс жинсий муносабат икки томон розилиги билан юз берганини айтган.

Никоҳдан ташқари жинсий муносабатда бўлгани учун эркакка 100 дарра уриш жазоси берилган.

Спиртли ичимлик истеъмол қилгани учун эса, яна 40 дарра қўшилган.

Аёл 3 ой олдин ўзининг жинсий зўрланганини айтиб, маҳаллий полицияга арз қилиши ортидан ҳибсга олинганди. Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунлари унинг оиласи ишни оммага ошкор қилишга қарор беришди.

Қатарда никоҳдан ташқари жинсий муносабат - "зино" қилгани учун 2004 йилдан бери ўнлаб инсонлар жазоланган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ