'Муҳожир болалар хатар остида'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ЮНИСЕФ болалар жамғармасига кўра, осойишта ҳаёт илинжида Оврўпога бош ураётган болалар билан боғлиқ вазият ташвишли босқичга етган.

"Ҳар бир қадамда хатар" деб номланган янги ҳисоботида агентлик катталарсиз йўлга тушган болаларга дуч келиши мумкин бўлган хатарлар ҳақида гапиради.

ЮНИСЕФнинг айтишича, йўлбошчиси бўлмаган ёшлар сафарлари давомида ўғирлаб кетилиши, калтакланиши ва жинсий зўраланиши мумкин.

Шу билан бирга, улар фоҳишаликка мажбурланиш ё-да, ҳибсга тушиб қолиш хавфидан ҳам ҳоли эмаслар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Жорий йилнинг ҳозирги босқичига қадар 7 мингдан ортиқ бола Шимолий Африкадан Италия томон йўл солган.

Ушбу рақам ўтган йилгига қараганда икки баравар кўп.

Яхшироқ турмуш истаб сафар халтасини елкасига ортган 10 боладан 9 нафари ёлғиздир.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг