Ироқ: Фаллужа ИШИД жангариларидан тозаландими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Ироқ ҳукуматига кўра, 2014 йилдан бери ИШИД назорати остида бўлган Фаллужа шаҳрининг аксарият қисми жангарилардан тозаланган.

АҚШ Мудофаа вазири Аш Картернинг айтишича, шаҳарнинг айрим минтақаларида ҳали “бир оз жанг қилишга тўғри келади”.

Аммо Ироқ Бош вазири айни муваффақиятни “озод этиш” ўлароқ олқишлаган.

Ироқ армиясининг юқори лавозимли мулозими эса ИШИД келаси бир неча соатларда “ мутлақо яксон бўлишини” айтган.

"Душман яксон бўлмоқда. Улар ўз жангарилари устидан назоратни бой беришди. Қочиб қолишмоқда”, деб айтган генерал Абдул Амир Ал- Шаммарий.

Бошқа бир мулозим эса AP хабар агентлигига, Фаллужанинг 80 фоизи жангарилардан тозаланганини даъво қилган.

Фаллужа Ироқ пойтахти Бағдоддан ғарбда 50 чақиримлик масофада жойлашган бўлиб, ИШИД айни шаҳарда энг узоқ ҳукм суриб келаётганди.

Фаллужани ИШИД жангарилари 2014 йил январ ойи ишғол қилган эди.

Таҳлилчиларга кўра, Фаллужанинг ИШИДдан тозаланиши Ироқ армиясининг “руҳини кўтарадиган” бир воқеиликдир.

Ироқ мулозимларига кўра, навбатдаги нишон Мосул шаҳридир.

Ироқ шимолидаги Мосул шаҳри 2014 йилдан бери ИШИД назорати остида қолмоқда.

  • Bi-bi-si O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring.

Бу мавзуда батафсилроқ