“ИШИД талофатларга қарамасдан кучсизлангани йўқ”

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption "ИШИД кучсизлангани йўқ..."

АҚШнинг Марказий Жосуслик хизмати директори Жон Бреннанга кўра, ИШИД Америка бошчилигидаги иттифоқчиларнинг ҳарбий ҳамлаларига қарамасдан кучсизлангани йўқ ва ҳамон жангарилар ҳужум қилиш қудратига эга.

Унинг тахминича, ИШИД ҳозир Ал-Қоида энг қудратга тўлган вақтидагидан кўра ҳам кўпроқ жангариларга эга.

Сурия ва Ироқда 22 минг атрофида ИШИД жангарилари урушмоқда.

Марказий Жосуслик хизматининг раҳбари бу ҳақда АҚШ сенатининг жосуслик қўмитасига ҳисобот берган.

"Афсуски, бизнинг ИШИДга қарши барча муваффақиятларимиз, молиявий соҳада ҳам курашимиз бу гуруҳнинг дунё бўйлаб террор амалларига қўл уриш имкониятларини чекламади”, деб айтган у.

Марказий Жосуслик хизмати ИШИДнинг айниқса Ливиядаги тобора кучайиб бораётган мавқеисидан ташвишда экани айтилади.

Гарчанд АҚШ бошчилигидаги коалиция ИШИДга қарши қатор муваффақиятларга эришган бўлса ҳам, “Ғарб давлатларидан келаётган кўплаб жангарилар айнан Ғарбда ҳужумлар уюштиришга қодир”, деб айтган Жон Бреннан.

"Ўз назорати остидаги ҳудудларни бой берар экан, ИШИД афтидан партизанлик тактикасини қўллайди, ўз ҳудуди ташқарисида шов-шув бўладиган ҳужумларни уюштириши мумкин”.

Шунингдек, Марказий Жосуслик хизматининг раҳбари Орландодаги гей клубга ҳужум ортида хорижий жангари гуруҳ турганига доир далиллар кўрмаганини айтган.

Жон Бреннанга кўра, ИШИДнинг Ал-Қоидадан фарқи унинг ғояси анчайи шакллангани ва ўн минглаб аскарлари борлигидадир.

Айнан шу ҳолат Марказий Жосуслик хизмати раҳбарини ташвишлантираётгани ажабланарли эмас.

  • Bi-bi-si O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring.