Юнкер Петербургга бориш қарорини ҳимоя қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Россияга қарши санкциялар кучда бўла туриб Петербургдаги форумда қатнашишга боргани учун танқидга тутилган Оврўпо Комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер "очиқча гаплашиб олиш учун" борганини айтди.

16 июнь куни Санкт-Петербургда "Петербург халқаро иқтисодий форуми" очилди.

20-марта ташкил этилаётган форум уч кун давом этади.

Форумда 60 мамлакатдан 500 компания вакиллари, 40 дан ортиқ мамлакат сиёсатчилари иштирок этаётгани хабар қилинган.

Форумнинг очилиш маросимида гапирган Оврўпо Комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер Президент Владимир Путин билан Оврўпо Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларини масаласини муҳокама этиш ниятида эканини айтди.

У Россия ва Оврўпо ўртасига "кўприк қўйиш"ни истаганини айтган.

Жазо чоралари бекор қилиниши учун асосий шарт Россиянинг Украина бўйича Минск битими талабларини бажаришидир, деб айтган жаноб Юнкер.

У Оврўпо Иттифоқи билан Россия ўртасидаги ишончсизлик ортиб бораётганини қайд этган.

Форумда сўзлаган Франциянинг собиқ президенти Никола Саркози Оврўпони Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақирган.

Оврўпо Иттифоқи ва АҚШ Россияга қарши санкцияларни 2014 йили Россия Қримни аннексия қилгани ортидан жорий этди.

Кейинроқ бу санкцияларга қатор мамлакатлар ҳам қўшилдилар.

Бунга жавобан Россия ҳам Оврўпо мамлакатларидан озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади, мамлакатга олиб кирилган тонналаб озиқ-овқат маҳсулотлари йўқ қилинди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.