Олланд ва Меркел #brexit бўйича якдил

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption "Режа бор"

Олмония канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Франсуа Олланд Буюк Британиянинг Оврўпо Иттифоқидан чиқишига доир референдумдан кейин нима қилиш бўйича якдил режага эга эканларини айтишган.

Олланд “бўлинган тақдирда келишмовчиликлар, ажралишлар ва зиддият” келиб чиқиши билан огоҳлантирган.

Икковлон Берлинда учрашиши ва сўнгги вазиятни муҳокама этиши кутилмоқда.

Душанба куни Осиё ҳисса бозорларида Британия фунтининг қиймати тушиб кетган.

Буюк Британия Молия вазири Жорж Осборн молия бозорларини тинчлантириш учун аввалроқ баёнот билан чиққанди.

Унинг айтишича, Бирлашган Қироллик келажакка ишонч ва “қудрат билан” қарамоқда.

Шунга қарамай, Осборн мамлакат иқтисодини мушкул даврлар кутаётганини эътироф этган.

Осборнга кўра, референдумдан кейинги ҳолатга доир режа мавжуд ва у Англия Банки билан мулоқотда эканини айтар экан, “нима бўлса ҳам биз тайёрмиз” деган.

Душанба куни Британия Бош вазири Девид Камерон ўз вазирлари билан учрашиши кутилмоқда.

ОИдан чиқиш кампаниясининг яловбардори Борис Жонсон эса Иттифоқ билан ҳамкорликни “жадаллаштириш” ҳақида айтган.

Айни пайтда мухолифатдаги Лейбористлар партияси раҳбари Жерими Корбинга ўз партияси томонидан истеъфо талаблари тингани йўқ.

Референдумдан кейин ирқчилик ва ксенофобия урчиб кетган

Британияда чиқадиган барча илғор нашрлар мамлакат бўйлаб асосида ксенофобия ва ирқчилик бўлган ҳужумлар сони ортгани ҳақида ёзмоқда.

Guardian газетасининг ёзишича, полшаликлар жамоасининг маданий маркази биносига ирқчи шиорлар ёзиб кетилган.

Ҳуқуқшунос Джасвир Сингхнинг айтишича, у сўнгги бир неча кун ичида жанубий осиёликлардан ўзларига нисбатан ирқчилик зоҳир бўлган ўнлаб ҳолатлар ҳақида аризалар олган.

Нюкасл шаҳрида эса ўта ўнг қанот гуруҳлар ёки аксариятга кўра ирқчилар очиқчасига “Муҳожирликни тўхтатамиз, уларни уйига жўнатамиз” деган шиорлар кўтариб чиқишган.

  • Bi-bi-si O‘zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog‘lanishni istasangiz, telefonimiz:+44 78-58-86-00-02
  • TELEGRAMDA ESA kanalimiz - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comga to‘siq bo‘lsa, uzbekweb.netga kiring.

Бу мавзуда батафсилроқ