‘Трампни ўлдирмоқчи бўлган’

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Бунга 18 июн куни Лас-Вегасда қўлга олинган Майкл Стивен Сэндфорднинг шахсан ўзи иқрор бўлган.

19 ёшли йигитча Дональд Трампнинг сайловолди амалиёти чоғида ҳибсга олинган.

У ўша пайтда хавфсизлик хизмати ходимининг пистолетини тортиб олмоқчи бўлган.

Дональд Трамп жорий пайтда АҚШ президент сайловларига Республикачи партиядан ягона номзод бўлиб турибди.

Трамп ички сайловлар ҳали поёнига етмай туриб, лозим сондаги вакилларнинг дастакларини қўлга киритиб бўлган.

Устига устак қолган Республикачи номзодлар ҳам пойгадан чиқиб кетишган.

Дональд Трамп ўз сайловолди амалиётлари чоғида мусулмонлар ва мигрантларга қарши кескин баёнотлари билан тилга тушган.

АҚШ президент сайловлари шу йилнинг ноябр ойига режаланган.

Майкл Стивен Сэндфорд

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Аён бўлишича, Майкл худди шу мақсадда Нью-Жерсидан Калифорнияга келган.

Бу ҳақда мухбиримиз Барбара Плетт дастлабки маҳкама тафсилотларига таяниб хабар берган.

Унинг ёнидан Буюк Британияда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам топилган.

Майклнинг полицияга билдиришича, АҚШда ўтган ярим йилдан буён яшаб келган.

Унинг ўз иқрорларига таянилса, Трампга суиқасд қилишни бир йил давомида режалаган.

Аммо нега бундай мақсадда бўлгани сабаби тафсилотари ҳозирча маълум эмас.

Режа

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Майклнинг айтишича, шу пайтгача тўппонча ёки милтиқ қўллаб кўрмаган.

Аммо Лас-Вегасга келиши ортидан, отишни ўрганиш мақсадида қисқа махсус курсга борган.

Ўзига шу йўл осон туюлгани учун Дональд Трампнинг митинги чоғида хавфсизлик хизмати ходимининг очиқ тўппончасини қўлга киритмоқчи бўлган.

Тўппончадан бир-иккита ўқ узишга улгуриши, кейин ўзини полиция ходимлари отиб ташлашлари мумкинлигидан ҳам яхши бохабар бўлган.

Унинг бу ҳақдаги фикрлари ҳам маҳкама ҳужжатларидан маълум бўлган.

Сўроқ жараёнида Майкл режаси Лас-Вегасда амалга ошмай қолса, бунга Фениксда қайта уриниб кўрмоқчи бўлганини ҳам айтган.

Фениксга чиптаси аллақачон ҳозир бўлганини ҳам қўшимча қилган.

Унга қарши расман айблов ҳам илгари сурилган ва Майкл Стивен Сэндфорд махсус қўриқланувчи ҳудудда зўравон амалларга қўл уришда айбланмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Бу мавзуда батафсилроқ