Uzwebiston: 'Путин тақдирга тан берди'ми?

Image caption Ўзбекистон Туркия помидорлари ўрнини тўлдириши мумкинлигини айтган эди

Роcсия оммавий ахборот воситалари душанба куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Президент Путиндан кечирим сўрагани ҳақида хабар тарқатган.

Рус матбуоти Туркия раҳбарининг ўтган йил ноябрида Сурия билан чегарада уриб туширилган СУ-24 учоғидаги рус учувчисининг ўлимидан таассуф изҳор этилган мактубини ана шундай талқин қилган.

Хабар ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида баҳсу мунозараларга сабаб бўлган.

Аммо ўзбекистонлик фойдаланувчиларни ташвишга солган нарса рус учувчисининг ўлими эмас, балки таъбир жоиз бўлса, "соф геосиёсат"дир.

Ўзбекистонликлар Россиянинг мева-сабзавот бозорида Туркиянинг ўрнини эгаллашга уринаётган Ўзбекистоннинг хаёллари чиппакка чиқиши мумкинлигидан хавотирдалар.

Аввалроқ Москвага сафар қилган Президент Ислом Каримов Путин билан музокаралар чоғида бу масалада Ўзбекистон бемалол Туркиянинг ўрнини тўлдира олишини айтган эди.

'Путин тақдирга тан берди'ми?

"Ха, энди (русларни) помидорларга тойғазиб қўяркан-да ..)))," дея тахмин қилган Maruf Jamaloff.

"Ҳай, ҳай, ҳай, энг зўр помидорлар Ўзбекистонда !" деган Tim Sadikov. Бунга жавобан эса юқоридаги фойдаланувчи: "Лекин Туркларники арзон-да, бизнинг чайқовчиларимиз яна тешик тоғора олдида қолишадиган бўлди," дея жавоб қолдирган.

Шарифджон Исматов "Туркларнинг бир мақоли бор, 'Агар қўлни чопиб ташлашни иложисини топмасанг, уни ўп'. Мана, Турклар узрининг асл маъноси. Уларга ишониб бўлмайди, 90-йилларнинг бошларида қардош ҳалқ деб туриб бизга пахта ва валюта эвазига сифатсиз маҳсулот ва ускуналар етказиб беришгани эсимизда!"

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption Ҳодиса Россияда аксил турк ва аксил Эрдўғон кайфиятларига сабаб бўлган

Alisher Allakulov:"Ҳа, Ўзбекистон қишлоқ хўжалик моллари эскпорти яна зиён кўраркан-да."

Sveta Galanis эса, бу хабарни аксинча Москванинг Туркия билан муносабатларни яхшилаш учун чиқарилган деб тушунган.

"Ҳар доимгидек, Путин тақдирга тан берипти-да. Ўзбек помидорлари турк помидорларини ўрнини тўлдирмаган кўринади".

Бехзод: Т.С. "ШХТ (Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти) билан ҳазиллашиб бўлмаслигини тушуниб етган кўринади"

Айрим Фойдаланувчилар эса Туркия президентини қўллаб-қувватлашган.

Sabir Mirzaev "Ҳурмат қилишга арзигулик қилмиш! Ўз хатосини тушуниб узр сўраган инсон бағри кенгдир!!!"

Najmiddin Uzakbaev "Улар факат ўз иттифокдошларини ҳимоя килишди Су-24 қанча этник туркманларни бомбалаганини биласизми ИШИДни баҳона қилиб мухолифат халқни қирган бу... руслар"

Tolqin Pulatov "Нима фарқи бор, узр сўрадими-йўқми? Гап Туркия президенти ўз эҳтиросларини жиловлаб, халқи ва мамлакати манфаати учун иш тутган. Бу ишни фақат мард ва довюрак инсон қила олади"

Шарҳларда муаллифларнинг имло услуби сақлаб қолинди.
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEK
  • YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • Skype - uzbekbbclondon
  • bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг