"Даллас ҳужумчиси оқ танли зобитларни ўлдиришни истаган"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Далласда полиция билан отишмада нобуд бўлган мерган қора танлиларнинг полиция томонидан ўлдирилишидан ғазаблангани ва оқ танли зобитларни ўлдиришни истаганини айтган. Бу каби баёнотни Даллас шаҳри полицияси раҳбари қилди.

Полиция раҳбари Девид Брауннинг айтишича, гумондор якка амал қилганини айтган.

Қора танли эркакларнинг полиция томонидан отиб ўлдирилишига қарши ўтган тинч норозилик намойишлари чоғида беш далласлик полициячи ўлдирилган ва етти нафари жароҳат олган.

Уч киши ҳибсга олинган.

Жаноб Брауннинг айтишича, полиция мерган қамалиб олган бинога портловчи моддалар юкланган роботни киритиб портлатган ва гумондорни ўлдиришга муваффақ бўлган.

Полицияга раҳбарига кўра, мерган ўлимидан аввал музокарачига "Қора танлилар ҳаёти муҳим" номли норозилик ҳаракатидан ҳафа экани, ҳамда яқинда юз берган полиция қотилликларидан ғазабланганини айтган. "У оқлардан ҳафа эканини айтди. У оқ одамларни, айниқса оқ танли зобитларни ўлдиришни истаганини айтди", - деди жаноб Браун.

Фото муаллифлик ҳуқуқи KXAs

"У ҳеч қандай гуруҳга алоқадор эмаслиги, ва якка ўзи амал қилганини айтди", - дея қўшимча қилди у.

Отишма пайшанба куни соат 20:45да намойишчилар шаҳар бўйлаб юраётганларида юз берган. Полицияга кўра, пистирма эҳтиёткорлик билан тайёрланган ва амалга оширилган.

Намойишларга шу ҳафтанинг ўзида Миннесотада Филандо Кастиле ва Луизианада Алтон Стерлингнинг ўлими сабаб бўлди.

Аввалроқ, жаноб Браун бир неча ҳужумчи ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда ҳужумни амалга оширганларини айтганди.

"Икки мерган юқори мавқедан туриб зобитларнинг орқасидан отган", - деди у.

"Ишонимизча, бу гумондорлар учта томондан зобитларга ўт очиш учун ўрнашиб олганлар... ва имконқадар кўп ҳуқуқ-тартибот зобитларини ўлдиришни режалаганлар", - деб айтган у.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • Instagram - BBC UZBEK
  • Twitter - BBC UZBEK
  • Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • Facebook - BBC UZBEK
  • Google+BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - uzbekbbclondonbbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар