"Москвалик имом терроризмни оқлагани учун ҳибсга олинган"

Москва полицияси 11 июл куни "Ярдам"(Ёрдам) жоъме масжидининг имоми, Шайх Маҳмуд Велитовни ҳибсга олган.

Адвокати Дагир Хасавовнинг айтишича, имомни терроризмни оқлаш моддаси бўйича айблов илгари сурилган.

"У кеча ҳибсга олинган. Уйи ва масжидда тинтув ўтказилган. Унга террорчилик фаолиятини амалга оширишга омма олдида чақириш ёки терроризмни жамоат қаршисида оқлаш айблови илгари сурилган", деб айтган адвокати.

Дагир Хасавов айтишича, Шайх Маҳмуд Велитовнинг ҳибсга олиниши унинг масжидда қилган бир диний ваъзи ва "Ал-Исломий" телеканалига берган интервьюси билан боғлиқ.

Тергов органлари "Ёрдам" масжидининг имоми ҳибсга олинганини тасдиқлаганлар ва суддан имомни тергов якунигача уй қамоғига олиш ҳақида қарорини чиқаришини сўрамоқдалар.

Россиянинг "РИА Новости" ахборот агентлиги билан суҳбатда Мусулмонлар диний бошқармаси раҳбари Илдар Аляутдиновнинг айтишича, Москванинг Отрадноесида жойлашган масжид "худди ўз тартиб-қоидасига эга алоҳида давлатдек" фаолият юритади.

"Афсуски, баъзан бу тартиблар Исломнинг айрим тартибларига тўғри келмайди", деб айтган Мусулмонлар диний бошқармаси раҳбари.

Адвокати Шайх Маҳмуд Велитовнинг йил бошида тиббий жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказганини ва шуни инобатга олиб тезроқ озодликка чиқаришларини сўраганини айтган.

"Ёрдам" масжиди Россия муфтийлари кенгашига бўйсунмаган.

Москва ва Марказий минтақа муфтийси Албир Крганов терговнинг ниҳоясига етишни кутишга ҳамда "қуруқ муҳокама ва айбловлардан тийилишга чақирган.

"Ёрдам" масжиди 1997 йили фойдаланишга топширилган, у ерда бир вақтнинг ўзида икки минг намозхон ибодат қила олиши хабар қилинган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
  • ◾ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
  • ◾Instagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEK
  • ◾Odnoklassniki - BBC UZBEK
  • ◾Facebook - BBC UZBEK
  • ◾Google+BBC UZBEK
  • ◾YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
  • ◾Skype - uzbekbbclondon
  • ◾bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ